«Саола» супертайфуни Хитойга яқинлашди
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, «Саола» супер тўфони шимоли-ғарбий йўналишда 10-15 км/соат тезликда ҳаракатланиб, Гуандун провинциясининг шарқий қирғоқлари ва Фуцзянь провинциясининг (Шарқий Хитой) жанубий қирғоқ ҳудудларига яқинлашмоқда.
Тўфон 1 сентабрда Гуандун провинцияси қирғоқларига, шунингдек, Гонконгга етиб бориши мумкин. Унинг эпицентри ҳозирда Гуандун провинцияси шарқий қирғоқларидан 485 километр жануби-шарқда жойлашган. Тайфуннинг марказий қисмида шамол тезлиги 62 м/с.
Хитой марказий метеорология бошқармаси Гуандун ва Фуцзянь провинциялари маъмуриятига зарур профилактика чораларини кўришни тавсия қилди. Очиқ жойларда оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланган ва денгиздаги кемаларга портларга қайтиш буюрилган. Гонконг метеорология хизмати ҳам «Саола» тўфони яқинлашгани сабабли об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш даражасини оширди.