Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди

Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди
Фото: Uzbekistan Airports

Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпаниясининг Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе аэропортига фавқулодда қўнди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Uzbekistan Airports матбуот хизматига таяниб.

Ҳолатга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлди. Самолёт яқин вақт ичида яна учиб кетиши кутилмоқда.

Qanot Sharq авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашган. Шу сабабли самолёт Ақтўбе вилояти халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлан.

Экипаж борт олдига тез ёрдам машинасининг келишини сўраган. Самолёт Астана вақти билан соат 15:48 да Ақтўбега қўнган. У яқин вақт ичида Самарқанд аэропортига учиб кетиши режалаштирилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram