Санкт-Петербургда дарёга тушиб кетган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди
МOSKVА. Кazinform - Санкт-Петербургнинг Октябрь туман суди 10 май куни Мойка дарёсига тушиб кетган автобус ҳайдовчиси Раҳматшох Қурбоновни 9 июлга қадар ҳибсда олди, деб ёзади DW.

Эркак икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузганликда айбланмоқда. Ҳайдовчи етти йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Суд мажлисида Қурбонов ўз айбига иқрор бўлиб, ўзи бошқараётган автобуснинг тормози муаммоси борлигини айтди. У қилмишидан пушаймон бўлиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Шу куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Раҳматшох Қурбоновга нисбатан иккинчи жиноий иш — чет эл фуқароларини сохта рўйхатга олиш бўйича қўзғатилганини маълум қилди. Тергов маълумотларига кўра, у 2024 йилнинг февраль-март ойлари оралиғида ўз хонадонига камида 10 нафар хорижлик фуқарони сохта рўйхатдан ўтказиб, пул олган.
Санкт-Петербург марказида автобуснинг навбатдаги ҳалокати натижасида етти нафар йўловчи ҳалок бўлди, икки нафари оғир аҳволда шифохонада. Воқеа жойидан олинган видеотасвирда автобуснинг Большой Морская кўчасидан Мойка орқали Поцелуев кўпригига ўнгга бурилиб, қарама-қарши йўлга чиққани, йўловчи машинасига бориб урилгани, сўнгра панжарани бузиб ўтиб, дарёга қулагани ва чўкиб кетганини кўриш мумкин.