Санкт-Петербургда автобус дарёга қулаб тушди: етти киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Санкт-Петербургда йўловчилар автобусининг Мойка дарёсига қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони етти кишига етди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, 10 май куни тушдан кейин йўловчилар автобуси Санкт-Петербург марказида дарёга қулаб тушган. Расмийларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг шаҳар ва вилоят бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва транспорт воситаларини бошқаришда гумонланувчи сифатида қўлга олинган. Агар айбдор деб топилса, у етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Етти киши ҳалок бўлди, яна олти киши касалхонага ётқизилди. Жабрланганларнинг тўрт нафари клиник ўлим ҳолатида, яна икки нафарининг аҳволи оғир.
Қидирув-қутқарув ишларида 70 га яқин киши ва 18 та техника иштирок этди. Автобус сувдан чиқарилди.
Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов воқеа юзасидан идораларнинг ҳаракатларини шахсан мувофиқлаштирганини айтди.
Санкт-Петербург транспорт қўмитаси ташувчи компанияни кенг қамровли текширишни бошлади. Шаҳар транспорт қўмитаси маълумотларига кўра, автобус “Такси” МЧЖга тегишли. Ташувчи 2 йил давомида 23 марта маъмурий жавобгарликка тортилган.