Samsung Electronics Қозоғистонда маиший техника ишлаб чиқарадиган завод очмоқчи

ASTANА. Кazinform - Samsung Electronics компанияси Қозоғистонда маиший техника ишлаб чиқарадиган завод очиш ниятини билдирди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль билан музокаралардан сўнг берган қўшма баёнотида маълум қилди.

Samsung Electronics  Қозоғистонда маиший техника ишлаб чиқарадиган завод очмоқчи
Фото: bbc.com

“Биз Президент Юн Сок Ёль билан ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдик. Хусусан, биз инфратузилма, ишлаб чиқариш, молия, энергетика, экология, автомобиль ва аэрокосмик саноат, ІТ, рақамлаштириш ва бошқа соҳаларга устувор аҳамият берамиз. Doosan Enerbility ҳозирда Туркистонда буғ-газ электр станциясини қурмоқда. Шу билан бирга, Samsung Electronics компанияси мамлакатда маиший техника ишлаб чиқарадиган завод очиш ниятини билдирди. Биз бундай ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Президент.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, GL Rapha Астанада биофармацевтика заводи қуришни режалаштирмоқда.

“Музокаралар чоғида нодир металларни биргаликда тадқиқ этиш ва ишлаб чиқариш масаласини ҳам кўриб чиқдик. Қозоғистон бозорига кириш истагида бўлган Корея компаниялари учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёрмиз. Уни амалга оширишнинг ўзига хос усуллари мавжуд. Ҳукуматлараро комиссия томонидан ишбилармонлар кенгаши ва ишбилармон доиралар ўртасида ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ишонамизки, бу тузилмалар икки томонлама иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга катта туртки беради”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар