«Самруқ-Қазна» «Қозоғистон халқи» жамғармасига 130 миллиард тенге ўтказади

ASTANA. Kazinform - «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси жорий йилда «Қозоғистон халқи» жамғармасига 130 миллиард тенге ўтказади. Бу ҳақда «Самруқ-Қазна» жамғармасининг жамоатчилик билан алоқалар, ижтимоий-меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқарувчи директори Ғибрат Ауғанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Яна бир бор эслатиб ўтмоқчиманки, 2022 йилда Samruk-Kazyna Trust хайрия лойиҳалари ягона оператори бутун Қозоғистон бўйлаб 43 та ижтимоий ташаббусни амалга оширди. 500 мингга яқин фуқарога ёрдам кўрсатилди. Бу «Самруқ-Қазна» жамғармаси гуруҳининг хайрия учун ажратилган бюджетини 40 фоизга, яъни 10 миллиард тенгега ошириш натижасида амалга оширилди. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида республика бўйича 624 нафар фуқаро иш билан таъминланди», - деди Ғибрат Ауғанов матбуот анжуманида.

Жамғарманинг хайрия фаолияти жорий йилда ҳам давом этишини таъкидлади.

«Бу йил соф фойданинг 7 фоизини «Қозоғистон халқи» ижтимоий жамғармасига ўтказамиз. Бу миқдор тахминан 130 миллиард тенгени ташкил қилади. Яъни хайрияга ажратиладиган бюджет камида 13 баробар ортади», — деди жамғарма ижрочи директори.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар