20:27, 09 Июнь 2023 | GMT +5
«Самруқ-Қазна» Хитой компанияси билан биргаликда Жамбилда шамол электр станциясини қуради
ASTANA. Kazinform – «Самруқ-Қазна» ва хитойлик CPIH Жамбил вилоятида шамол электр станциясини қуришни режалаштиряпти, дея хабар беради Kazinform «Самруқ-Қазна» фаровонлик жамғармаси» АЖ матбуот хизматига таяниб.
Астана халқаро форуми доирасида жамғарма раҳбарияти, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Жамбил вилояти маъмурияти ва China Power International Holding компанияси раҳбарлари учрашди.
Томонлар Жамбил вилоятида электр энергиясини йиғиш тизимли 1 ГВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўряпти.
ҚР Президентининг 2023 йил майда Сиань шаҳрига ташрифи чоғида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.
Бугун асосий чора-тадбирлар, масъул шахслар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган тадбирлар режаси қабул қилинди.