«Самруқ-Қазна» ҳар йили «Қозоғистон халқи» жамғармасига маблағ ажратади - Ҳукумат қарори
Қарорга кўра, «Қозоғистон халқи» жамғармасига ўтказилган маблағлар белгиланган мақсадга йўналтирилиши керак. Айтиш жоизки, бугунги кунда жамғарма томонидан тиббиёт, таълим, спорт, маданият, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш каби олти йўналишда 25 дан ортиқ хайрия дастури амалга оширилмоқда.
Хусусан, беморларни дори-дармон, ногиронлиги бўлган ёшлар ва болаларни инновацион протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш, қишлоқда бошланғич мактаблар, эрта тиббий ёрдам марказлари, аутизмли болалар марказларини ташкил этиш, тиббиёт ташкилотларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, қишлоқ мактаблари битирувчилари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб ўқувчилар учун таълим грантлари дастурлари тақдим этилади.
Фото: primeminister.kz