Самолёт бортида тамаки чеккан Германия фуқароси жаримага тортилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Самолёт бортида тамаки чеккан Германия фуқароси 150 минг тенге миқдорида жарима тўлайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги транспорт полицияси департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Қалижан Қобиландиннинг сўзларига кўра, Нур-Султан аэропортининг тармоқ полицияси бўлимига Аir Аstana авиакомпанияси вакилидан Франкфурт-Нур-Султан йўналишидаги самолётнинг бортида ҳуқуқбузарлик содир этилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Етиб боргач, йўловчи йўл полициясига топширилди.

«Текширув давомида полиция 58 ёшли Германия фуқароси парвоз вақтида самолёт ҳожатхонасида чекаётганини аниқлади. Эркак Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 441-моддаси 1-2-қисми (самолёт бортида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга 50 БҲМ миқдорида жарима солинди», — деди полковник Қ.Қобиландин.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар