Самбо бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон биринчи куни иккита медални қўлга киритди

Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтаётган самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоаси иккита медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

Самбо
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси

Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарига кўра, 50 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Маргарита Бажаева финалга чиқди.

М.Бажаева ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик Гулсевар Ўроқовага имкониятни бой берди.

Маргарита ўтган йили жаҳон чемпионатида қатнашиб, 5-ўринни эгаллаган эди.

Шунингдек, Гулдана Алмуҳамбетова 54 кг вазн тоифасида ўтган йилги жаҳон чемпиони, Беларусь вакили Алена Купавани мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди ва кучли учликка кирди.

Самбо
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси

 

Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси биринчи кунни 1 кумуш ва 1 бронза медали билан якунлади.

Самбо бўйича жаҳон чемпионатида 62 давлатдан 335 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Ушбу турнир бир вақтнинг ўзида Россия ва Украина давлатлари иштирок этган кам сонли мусобақалардан бири эди. Бироқ беллашувда икки давлат вакиллари қўл бериб кўришмайди.

Озарбайжон ва Туркия муҳим мусобақада қатнашишдан бош тортди.

Чемпионат 12 ноябрь куни якунланади.

Сўнгги хабарлар