Самбо бўйича жаҳон чемпионатида қозоғистонлик полвонлар 2 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритди
Жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида 58 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Қайирберди Айдинбай финалда россиялик Саян Хартекга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасида Гулдана Алмуҳамбетова (54 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Дастлаб мўғулистонлик Номинтуя Енхбатар, қирғизистонлик Аяна Рисқулбекова устидан ғалаба қозонди. Ярим финалда беларусьлик Алина Купаевага имкониятни бой берган бўлса, бронза медали учун ўтказилган баҳсда ўзбекистонлик Уғилхон Кенжебоевадан устун келди.
Есентай Имаханов (64 кг) ва Маргарита Бажаева (50 кг) ярим финалга чиқди. Ҳар иккиси ҳам бронза медали учун кечган баҳсда рақибларига имкониятни бой беришди.
Асилбек Смайилов (79 кг) «кумуш», Райхон Мади (98 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Сурет: Olimpics