Самарқандда Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди

ASTANA. Kazinform — Самарқандда Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Самарқандта ОА мен АҚШ арасындағы ынтымақтастықты кеңейту перспективалары талқыланды
Фото: ҚР СІМ баспасөз қызметі

ҚР Ташқи ишлар вазири Муҳтар Тилеуберди Ўзбекистон Республикаси мулоқот платформасига раислик қилаётган йилда ўтказилаётган Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокидаги «C5+1» форматидаги вазирлар учрашувида қатнашди.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Самарқандта ОА мен АҚШ арасындағы ынтымақтастықты кеңейту перспективалары талқыланды
Фото: ҚР СІМ баспасөз қызметі

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун самарали платформа сифатида ўзини намоён этган «C5+1» форматининг шаклланишида Қозоғистон ва АҚШнинг тарихий ролини таъкидлади.

Эслатиб ўтмиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Қозоғистонга ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.