Самарқандда Қозоғистон ва Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари учрашди
TASHKENT. Kazinform - Қозоғистон ва Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар. Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида Road Show бўлиб ўтди. Унда Самарқанд, Самарқанд вилояти (Ўзбекистон) ва Чимкент (Қозоғистон) шаҳарларидан туроператорлар, турагентлар, меҳмонхона ва реставраторлар иштирок этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Uza.uzга таяниб.

Тадбиркорлар ўз шаҳарларининг туристик объектлари, сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди. Бу ерда икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари учун ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик туроператорлар ва турагентлар чимкентлик бўлажак ҳамкорлар билан суҳбатлашди.

Тадбир якунида Самарқанд ва Чимкент сайёҳлик бизнеси вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, келгусида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.

