Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди, деб хабар беради Кazinform ХАА Zamon.uzга таяниб.
Таъкидланишича, 25 сентябрь куни Қатарда XXII Ислом дунёси маданият вазирларининг “Ислом оламида маданий тадбирларнинг янгиланиши томон” мавзусидаги 12-конференцияси ўз ишини бошлади. Унда ЎР Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этмоқда.
Конференция кун тартибида дунё маданий сиёсатининг етакчи тамойиллари ва барқарор ривожланиш кўрсаткичлари, ислом оламида инсониятнинг барҳаёт бойликлари ва анъанавий билимларини қадрлаш, маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишга оид қатор масалалар муҳокама этилди.
“Энг муҳими, конференция доирасида 2025 йил Самарқанд Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди. Бу мақом бизга яна бир карра дунёга маданий меросимизни намоён этиш имконини тақдим этади”, — деб ёзди вазир.