Саклар услубида ишланган 5000 тенгелик янги банкноталар муомалага киритилди

5000 тенге
Фото: Миллий банк

Қозоғистон Миллий банки 25 декабрдан бошлаб 2023 йилги янги дизайндаги 5 000 тенгелик банкнотларни муомалага киритди, деб хабар беради Кazinform.

Бу “Саклар услуби” янги сериясининг биринчи банкнотасидир.

У анъанавий қозоқ безакларининг асоси ҳисобланган ва кўчманчиларнинг ўзига хос маданиятидан тортиб бугунги Қозоғистонгача бўлган мамлакат меросини ифодаловчи "Саклар услуби" элементларига асосланган.

Ранги - қизил-тўқ сариқ. Банкнотнинг юзида:

— осмонда учаётган қуш ва Ҳаёт дарахти шохи (Есик қалъаси, милоддан аввалги V-IV асрлар, Олтин одам бош кийимининг бир қисми, табиат ва эътиқод ўртасидаги боғлиқликнинг муқаддас маъноси);

— ДНК спирали ва инсоннинг табиат билан алоқасини ифодаловчи безак билан омухта қилинган қилинган чексизлик рамзи;

— реликт-бургут фигурасидаги безак (Қўрғон Талди II, милоддан аввалги VII-VI асрлар; бургут чексиз эркинлик, куч ва эпчиллик рамзи сифатида).

5000 тенге
Фото: Миллий банк

 

Банкнотнинг орқа томонида безакли қалқон фонида бургут тасвирланган. Асосий тасвир орқасида думалоқ қозоқ нақшлари жойлашган.

5 000 тенге номиналидаги янги банкноталар 2023 йил 25 декабрдан муомалага киритилади ва йил давомида муомалада бўлган 2011 йил намунадаги 5 000 тенге номиналидаги миллий валюта банкнотларига алмаштирилади.

Яъни, бир йил ичида барча эски намунадаги банкноталар муомаладан босқичма-босқич олиб ташланади. Шунга кўра, банкноталар муомалада бўлган пайтда аҳолининг иккинчи даражали банклар ёки ҚМБ филиалларида эски намунадаги банкнотларни янги пул белгиларига алмаштиришлари шарт эмас.

2023 йил 25 декабрдан 2024 йил 24 декабргача эски ва янги банкноталар ёнма-ён муомалада бўлиб, ҳисоб-китоб қилиш учун яроқли ҳисобланади.

Шу муносабат билан янги турдаги банкнотлар фақат 2024 йил март ойида оммавий муомалага киради. Чунки уларни республиканинг барча ҳудудларига етказиб бериш ва жиҳозларни (банкоматлар, терминаллар ва касса аппаратлари ва бошқалар) мослаштириш учун маълум вақт талаб этилади.

Серия муомаласи муддати тугагандан сўнг, яъни 2024 йил 25 декабрдан бошлаб барча банклар ва “Қазпочта” 3 йил ичида эски намунадаги банкнотларни янги намунадаги банкнотларга алмаштириш имкониятига эга. Улар ҚМБ филиалларида чексиз муддатда алмаштирилиши мумкин.

Сўнгги хабарлар