Саккизинчи сайланган Парламентнинг учинчи сессияси расман очилди
ASTANA. Kazinform – Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида саккизинчи сайланган Парламентнинг учинчи сессияси расман очилди.
Қўшма мажлисда Сенатдан 46 нафар, Мажилисдан эса 95 нафар депутат иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, мажлисга марказий давлат органлари, Миллий ассамблея, Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия раҳбарлари, Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзолари, жамоатчилик вакиллари, меҳнат жамоалари таклиф этилди.
Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Мажилис раиси Ерлан Қошанов Парламент Палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги Фармонни имзолаган эди.
Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилади.