Саккиз нафар қозоғистонлик боксчи «кичик жаҳон чемпионати» олтин медали учун жанг қилади

None
None
SOFIA. Kazinform - Саккиз нафар боксчи (тўрт нафари эркаклар ва тўрт нафари аёллар ўртасида) София (Болгария) шаҳрида бокс бўйича Странжа халқаро турнирининг финал босқичида Қозоғистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Эркаклар ўртасида Дамир Абдиқадир (51 кг), Маҳмуд Сабирхон (54 кг), Дулат Бекбауов (67 кг) ва Сағиндиқ Тоғамбай (86 кг) «олтин» учун кураш олиб боради; аёллар ўртасида - Назим Қизайбай (50 кг), Дина Жоламан (54 кг), Валентина Халзова (70 кг) ва Лаззат Кунгейбаева (+81 кг).

Финал жанглари 26 - 27 феврал кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Странжа ярим финалига қадар етиб келган вакиллар сони бўйича Қозоғистон турнирда иккинчи ўринда турган - 17 боксчи (9 эркак ва 8 аёл). Бу кўрсаткич бўйича Қозоғистон терма жамоаси ярим финалда 21 нафар спортчи билан иштирок этган Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.


Сўнгги хабарлар