Саха Республикаси Жаҳон кўчманчи ўйинларида “асиқ ату” бўйича иштирок этади
ASTANA. Kazinform – Бугун Астана шаҳрида Саха (Якутия) Республикасининг Қозоғистондаги кунлари бошланди. 21 апрелга қадар Астана ва Алмати шаҳарларида давом этадиган кунлар доирасида икки қардош давлат ўртасида кўплаб маданий, спорт ва бизнес тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган.
ҚР Асиқ ату федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирнинг биринчи кунида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Саха Республикаси раҳбари Айсен Николаевни қабул қилиб, икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, рақамлаштириш ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилган.
Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Асиқ ату федерацияси ижрочи директори Жомарт Сабиржанули ва Саха Республикаси Давлат бюджет муассасаси директори Геннадий Васильев Саха Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Васил Манчаари номидаги Миллий спорт маркази ва Қозоғистон Республикаси Асиқ ату федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.
Келгусида Саха Республикасида қозоқларнинг миллий асиқ ату ва бес асиқ спорт турлари ривожлантирилади, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақалар ўтказилади, Саха Республикаси Жаҳон кўчманчи ўйинларига асиқ ату бўйича терма жамоасини олиб келади.
Бундан ташқари, Хабилик ва Хаамиска якут ўйинларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.