Сағиндиқ Тоғамбай нокаут эвазига Осиё ўйинларининг ярим финалига чиқди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида қозоғистонлик боксчи Сағиндиқ Тоғамбай ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бокс
Фото: Нурғали Жумағази, ҚБФ

Қозоғистонлик боксчи 92 килограмм вазнда эронлик Туфан Шарифийга қарши жанг ўтказди.

Сағиндиқ биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратиб, ярим финалга йўлланма олди. Шундай қилиб, у ҳозирги натижаси билан камида бронза медалига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон терма жамоасидан беш нафар боксчи бугун Осиё ўйинларида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар