Садриддин Ахмедовнинг АҚШдаги жанги нокаут билан якунланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Садриддин Ахмедов (13-0, 11 КО) икки йил ичида илк жангини ўтказди, деб ёзади Sports.kz.
Ахмедов Санта-Инез шаҳрида бўлиб ўтган бокс мусобақасида америкалик Антонио Тодд (17-10, 9 КО) билан жанг ўтказди.
Бу Ахмедов учун тарихий жанг бўлди. У илгари ҳеч қачон АҚШда профессионал мусобақаларда қатнашмаган. Жанг саккиз раундга мўлжалланган эди. Натижада қозоғистонлик биринчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Шу тариқа, профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида иштирок этаётган қозоғистонлик Садриддин Ахмедов профессионал фаолиятидаги ўн тўртинчи ғалабасини қўлга киритган бўлса, Антонио Тодд профессионал рингда ўн биринчи марта мағлуб бўлди. Эслатиб ўтамиз, бу Ахмедовнинг 2022 йил декабридан бери илк жангидир.