Садир Жапаров ШҲТга аъзо давлатларни ташкилотнинг молиявий тузилмаларига жалб этишни таклиф қилди

ASTANA. Kazinform – “ШҲТ+” учрашуви ШҲТ давлатлари ва ҳамкор ташкилотлар ўртасида чуқур ҳамкорлик қилиш учун самарали платформага айланади. Бу ҳақда Астана Мустақиллик саройида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган “ШҲТ+” йиғилишида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров маълум қилди.

Садыр Жапаров
Фото: Аkorda.kz

“Қирғизистон Республикаси мулоқот бўйича ҳамкорлар билан иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият беради. Бугунги куннинг асосий вазифаси ҳамкорларимизни савдо, сармоя, банк, транспорт, энергетика, шунингдек, маданий-гуманитар, жумладан, туризм ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга фаол жалб этишдан иборат”, – деди Қирғизистон раҳбари.

Шу билан бирга, у лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ШҲТ Тараққиёт банки ва ШҲТ Тараққиёт жамғармаси тузилаётганини айтди.

“Келгусида мулоқот бўйича ҳамкорларимизни ушбу тузилмалар фаолиятига жалб этиш имкониятларини кўриб чиқишга арзийди, деб ўйлайман. Ишончим комилки, ШҲТ+ учрашувининг ушбу формати ШҲТ давлатлари ва ҳамкор ташкилотларнинг чуқур ўзаро ҳамкорлиги учун самарали платформага айланади”, – деди Садир Жапаров.

Сўнгги хабарлар