Садир Жапаров Қозоғистонга расмий ташриф билан келади

Садир Жапаров
Фото: kabar.kg

BISHKEK. Кazinform – Қирғизистон Президенти Садир Жапаров расмий ташриф билан Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Бишкекка ташриф буюрган қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртилеу билан учрашувда айтиб ўтди. Бу ҳақда KazinformКабар” агентлигига таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, жорий йилда икки давлат ҳукумат раҳбарлари раислигида Қирғизистон-Қозоғистон Ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2022 йил май ойида Қирғизистонга расмий ташриф билан борган эди.

Сўнгги хабарлар