Садир Жапаров Астанага амалий ташриф билан келди

ASTANA. Kazinform - Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 17 сентябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Германия Федерал канцлерининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Астана шаҳрига келди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Қирғизистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Садыр Жапаров
Фото: пресс-служба Президента Кыргызстана

Қирғизистон президентининг самолёти Қозоғистон пойтахти халқаро аэропортига қўнди.

Президент Садир Жапаровни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ҳукумат аппарати раҳбари Ғалимжан Қўйшибаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Халқаро аэропортда фахрий қоровул саф тортди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Садир Жапаров ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари президентларининг немис тадбиркорлари билан учрашувида ҳам иштирок этади, Германия ишбилармон доиралари билан алоҳида учрашув ўтказади, Германия Федерал канцлери Олаф Шольц билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

Сўнгги хабарлар