S&P: Халқаро санкциялар Россиянинг мавжуд валюта захираларини деярли ярмига қисқартирди

МОSKVA. ТАSS - Кazinform - S&P халқаро рейтинг агентлиги Россиянинг хорижий валютадаги узоқ муддатли суверен кредит рейтингини «BB+» дан «CCC-» га, миллий валютадаги узоқ муддатли рейтингини эса «BBB-» дан «CCC-» га пасайтирди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
None
None

Рейтинглар салбий прогноз билан CreditWatch рўйхатига (кўриб чиқилаётган рейтинг) жойлаштирилди.

S&P маълумотларига кўра, халқаро санкциялар Россиянинг мавжуд валюта захираларини, жумладан, хорижий валютадаги депозитларни ва АҚШ, Европа Иттифоқи ва Японияда рўйхатдан ўтган қимматли қоғозларни деярли ярмига қисқартирган, бу эса хорижий валютага талаб ортиб бораётган бир пайтда мамлакатнинг ташқи ликвидлигини заифлаштирган.

«Оммавий ахборот ва матбуот хабарларидан тушунамизки, капитал назорати чоралари трансчегаравий молиявий оқимларни, шу жумладан хусусий сектор ва давлат қарзларига хизмат кўрсатиш тўловларини тақиқлашни назарда тутади. Бизнинг фикримизча, бу маҳаллий ва хорижий валютадаги облигацияларнинг норезидентлари эгаларининг фоизларни ва/ёки асосий қарзни ўз вақтида тўлаш имкониятини чеклаши мумкин», — дейилади S&P баёнотида.


Сўнгги хабарлар