Сўнгги уч йилда Қозоғистонда қарийб 600 та янги мактаб қурилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги уч йилда 592 та янги мактаб қурилиб, фойдаланишга топширилган. Уларнинг 314 таси давлат бюджети ҳисобидан, 278 таси эса хусусий инвесторлар ҳисобидан қурилган. Бу ҳақда Таълим-маориф вазирлигига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
None

Бундан ташқари, 2022 йил охиригача 117 та янги мактаб ва 99 та хусусий мактаб очиш режалаштирилган.

«Президентнинг бу йилги Мурожаатномаси доирасида «Қулай мактаб» миллий лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Лойиҳа доирасида 2023-2025 йилларда давлат бюджети ҳисобидан 800 минг ўқувчига мўлжалланган янги форматдаги мактаблар қуриш режалаштирилган»

, — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар