Сўнгги икки кунда Туркистон вилоятида коронавирус қайд этилмади

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида бир кун ичида 944 киши коронавирус тестини топширишди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Вилоят ҳокими матбуот хизматининг хабар беришича, барча тестлар салбий натижаларни кўрсатган. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги икки кун ичида Туркистон вилоятида коронавирус инфекциясини юқтиришнинг янги ҳолатлари қайд этилмаган.

Ҳозирги кунда юқумли касалликлар шифохоналарида атиги 31 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳаммаси бўлиб юқумли касалликларга чалинган беморларга мўлжалланган 600 та койканинг 484 таси бўш турибди. 85 киши пневмония ва гриппдан даволанмоқда. Беморларнинг аҳволи қониқарли.

Туркистон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра коронавирус инфекцияси ҳудуддаги 3 322 кишида аниқланган. Бугунги кунда уларнинг 3 168 нафари соғайиб чиққан. 44 бемор вафот этган.

Умуман олганда коронавирус ПЗР тестлари ҳудуддаги 130 061 кишидан олинган.

Сўнгги хабарлар