ЎРВИ билан касалланганларнинг тахминан 50 фоизи болалардир – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакат бўйлаб 1,5 миллион киши коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини олди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ҳозирги кунда А гриппи вируси бутун мамлакат бўйлаб тарқалмоқда. Лаборатория даражасида жами 500 дан ортиқ грипп ҳолатлари аниқланган.

2019 йилнинг эпидемиологик мавсумига нисбатан касалланиш 1,2 баробарга ошди. Охирги ҳафтада касалланиш юқорилигича қолмоқда, болалар орасида 13 фоизга ошган», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, офлайн машғулотларга ўтган болаларда КВИ ва ЎРВИ ривожланиш хавфи юқори.

«ЎРВИ билан касалланганларнинг қарийб 50 фоизини болалар ташкил этишини инобатга олиб, вилоят ҳокимлари таълим муассасаларида профилактика чораларига риоя қилиш, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатишга эътибор қаратишлари зарур.

КВИ бўйича эпидемиологик вазият вазирликнинг доимий назоратида. Мамлакатда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш учун эмлаш, ревакцинация ва ниқоб кийиш, ижтимоий масофани сақлаш, жамоат жойларига бормаслик каби профилактика тадбирларини давом эттириш зарур.

Ҳар биримизнинг ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш истаги бизга касалликнинг ривожланишини назорат қилиш ва пессимистик сценарий амалга ошишининг олдини олиш имконини беради», - деди Ажар Ғиният.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар