Руминияда жазирама туфайли огоҳлантиришнинг қизил даражаси эълон қилинди

ASTANА. Кazinform - Руминияда иссиқлик хавфининг қизил даражаси жорий этилди. Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражага етди. Бу ҳақда Euronews хабар беради.

Об-ҳаво
Фото: Pixabay.com

Руминиянинг кўплаб маъмурий туманларида ҳаддан ташқари иссиқлик хавфининг қизил даражаси эълон қилинди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларини мисли кўрилмаган жазирама қамраб олди.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кўп жойларда, жумладан, пойтахт Бухарестда Цельсий бўйича 42 даражага етди. Шифокорлар одамларга соат 11:00 дан 18:00 гача уйда қолишни маслаҳат беришади.

Синоптикларнинг огоҳлантиришича, иссиқлик тўлқини кучайиши ва камида чоршанбагача давом этиши мумкин.

Сўнгги хабарлар