Руминияда ўзбек боксчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

NUR-SULTAN. Kazinform - Руминияда бокс бўйича «Golden Belt» номли халқаро турнир ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None
None

Мусобақада 10 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмасини қўлга киритган ва 3 та вазнда ўзбек ўғлонларининг чемпионлик учун ўзаро рингга кўтарилиши жамоа учун камида 3 та олтин медални нақд қилишидан далолат берар эди. Якунда боксчилар 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Шубҳасиз, бундай натижага турнирда иштирок этган ҳеч қайси жамоа яқинлаша олмади.


Руминиядаги мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган боксчилар:

Олтин медаль:

-48 кг: Асилбек Жалилов

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров

-67 кг: Жавлон Йўлдошев

-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров

-80 кг: Дилшод Рўзметов

+92 кг: Лазизбек Муллажонов.

Кумуш медаль:

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттоев

-80 кг: Одилжон Аслонов

-92 кг: Диёр Ўралов

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.

Бронза медаль:

-57 кг: Дилшод Абдумуродов

-60 кг: Шунқор Абдурасулов

-63,5 кг: Шоҳрухбек Кенжаев.


Сўнгги хабарлар