15:25, 02 Январь 2025 | GMT +5
Руминия ва Болгария расман Шенгенга қўшилди
Болгария ички ишлар вазирлари Атанас Илков ва Руминия – Кэтэлин Предою Дунай кўпригидаги чегара постида Шенген зонасида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини расман очди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.
Икки мамлакатнинг 25 миллион аҳолиси энди Шенген ҳудудида эркин ҳаракатлана оладиган 450 миллионга яқин Европа Иттифоқи фуқароларига қўшилади.
Ҳар икки давлат Европа Иттифоқига 18 йил аввал қўшилган, Шенген ҳудудига қўшилиш бўйича музокаралар 2011 йилда бошланган.
Болгариянинг Туркия билан чегараси Европа Иттифоқининг ташқи чегараси бўлиб, Шенген зонасининг ташқи чегарасига айланади, у 2 январдан бошлаб Европа Иттифоқи давлатларидан 100 нафар полициячидан иборат қўшма контингент томонидан назорат қилинади.