Рули ўнг томонда жойлашган транспорт воситаларини Қозоғистонга олиб кириш тақиқланади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ҳудудига рули ўнг томонида жойлашган енгил автомобилларни олиб кириш чекланади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ashyq НҲА порталида эълон қилинган Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг буйруғи лойиҳасида «Рули ўнг томонда жойлашган енгил автомобилларни Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб киришни олти ой муддатга тақиқлаш» айтилган.

Мазкур чекловнинг бажарилишини назорат қилиш Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати зиммасига юклатилади.

Ҳужжат 13 сентябргача жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар