Рубль/тенге жуфтлиги курсига таъсир кўрсатишга қаратилган ҳар қандай манипуляцияга йўл қўйилмайди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов Мажилис депутатларининг рублнинг тенгега нисбатан махсус курсини шакллантириш ҳақидаги таклифига жавоб берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Тенгенинг рублга нисбатан махсус нобозор курсини мақсадли белгилаш бозор иштирокчилари учун бошқа валюталарга нисбатан курсни эркин шакллантирган ҳолда рисксиз фойда олиш учун арбитраж имкониятларини яратади. Бошқача айтганда, бозор иштирокчилари бошқа мамлакатлардаги «қиммат» рублга нисбатан Қозоғистонда нисбатан «арзон» рубл сотиб олади. Бунда миллий валюта курсига спекулятив ҳужумлар Миллий банк олтин валюта заҳираларининг тугашига олиб келади ва иқтисодиётда номутаносибликларни юзага келтиради», - деди Миллий банк раиси ўз жавобида.

Шу сабабли, унинг таъкидлашича, рубль/тенге жуфтлиги курсига таъсир ўтказишга қаратилган ҳар қандай манипуляцияга йщл қўйилмайди.

«Миллий банк валюта курсини эркин ўзгартириш тамойилларига амал қилади. Нарх бозор шароитига қараб шакллантирилади», — деди Ғалимжан Пирматов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар