Руанда Президенти Қозоғистон эришган ютуқларни юқори баҳолади
ASTANA. Kazinform – Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Руанда Президенти Поль Кагаме билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.
Томонлар сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар. Давлат раҳбари Руанда билан мустаҳкам ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.
Ўз навбатида, Президент Поль Кагаме мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ютуқларини юқори баҳолади ва Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Поль Кагамени Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.