12:01, 19 Апрель 2022 | GMT +5
Ўрта бизнесда банд қозоғистонликлар сони 5 миллион кишига етади
NUR-SULTAN. Kazinform – 2030 йилга мўлжалланган Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегияси доирасида соҳада банд бўлганлар сонини 5 миллион кишига етказиш кўзда тутилмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
«Концепциянинг амалга оширилиши 2030 йилга бориб ушбу соҳада меҳнат қилаётганлар сонини 5 миллион нафарга етказади», — деди у.
Шунингдек, 2030 йилга бориб кичик ва ўрта бизнеснинг ЯИМдаги улуши 40 фоизга, ўрта компанияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 20 фоизга етказилади», — деди бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, ушбу стратегия фуқароларга ўз тадбиркорлик қобилиятини рўёбга чиқариш имконини беради.
«Бу мақсадларга фақат очиқ ва ҳалол тадбиркорлик орқали эришиш мумкин», – дейди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай