Роттердамдаги отишма: уч киши ҳалок бўлди, гумонланувчи - университет талабаси

Роттердамдаги отишма
Фото: EPA

Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида қуролли шахс отишма уюштириб, уч кишини ўлдирди, дея хабар беради полиция. Бу ҳақда Kazinform ВВСга таяниб хабар беради.

39 ёшли аёл ва 42 ёшли эркак, университет ўқитувчиси ўша вақтда вафот этган. Полиция маълумотларига кўра, улар турли жойларда ўлдирилган. Ўлдирилган аёлнинг 14 ёшли қизи оғир тан жароҳати олиб, кейинчалик шифохонада вафот этган.

Ҳужумчи хонадонда, сўнгра яқин атрофдаги «Эразмус» тиббиёт марказида ўт очган. У хонадонда икки кишини яралаган, сўнг уни ёқиб юборган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

Шундан сўнг, эркак тиббий муассасага бориб, у ерда отишмани давом эттирган.

Полициянинг маълум қилишича, «Эразмус» тиббиёт университети талабаси бўлган 32 ёшли фуқароси иккала ҳодисада ҳам гумонланиб ҳибсга олинган. Роттердам прокурори Хьюго Хилленааранинг сўзларига кўра, жиноят сабаблари ҳозирча аниқ эмас.

Бироқ унинг айтишича, гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот органларига таниш бўлиб, 2021 йилда у ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган ва судланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳужумларда фақат бир жиноятчи иштирок этган деб ҳисобламоқда, деб хабар беради Нидерландия ОАВлари.

Сўнгги хабарлар