Роттердам порти маъмурияти билан Қозоғистон товарларининг узлуксиз юк айланмаси масалалари муҳокама қилинди

None
None
BRUSSELS-HAGUE. Кazinform - Қозоғистоннинг Нидерландиядаги Элчиси Асқар Жумағалиев Роттердам порт маъмурияти бош директори Аллард Кастелейн билан онлайн учрашув ўтказди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Суҳбат чоғида А.Кастелейнга Украинадаги вазият юзасидан Қозоғистоннинг позицияси, Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаевнинг Украина томонига гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берилди.

Қозоғистон Элчиси Россия-Украина инқирози муносабати билан Қозоғистон товарларининг Роттердам порти орқали узлуксиз юк айланмасини таъминлаш муҳимлигини, Қозоғистон Республикаси томонидан логистика соҳасида амалга оширилаётган ишларни қайд этди.

Ўз навбатида, А.Кастелейн Роттердам порти орқали Қозоғистон юкларини қабул қилиш ва жўнатишда ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда юкларни транзит қилишда юзага келган барча масалалар махсус тузилган ишчи гуруҳ доирасида кўриб чиқилади.

Суҳбатдош Қозоғистон Республикаси Элчисининг яқин келажакда порт ва қозоғистонлик ҳамкорлар ўртасида транспорт-логистика соҳасида икки томонлама мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади.


Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар