Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқароликни расмийлаштиришни вақтинчалик тўхтатди

Элчихона
Фото: https://uzbekistan.mid.ru/ru/

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2023 йил 26 октябрда "Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида" ги 2023 йил 28 апрелдаги 138-ФЗ-сонли янги Федерал қонуни кучга кирганлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги элчихонанинг консуллик бўлимига таяниб.

Маълум бўлишича, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқаролик олиш учун аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди.

«Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш (фуқароликнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисида сўровлар бундан мустасно) «Фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом қабул қилингунга қадар тўхтатилади», - дейилади хабарда.

Янги низом қачон қабул қилиниши ҳақида хабарда маълумот берилмаган.

Сўнгги хабарлар