Россиянинг қатор ҳудудларида сув тошқинлари бошланди
ASTANA. Kazinform - Синоптикларнинг таъкидлашича, Россияда қишда бундай об-ҳаво бир асрдан ортиқ вақт давомида кузатилмаган. Дарёлар одатдагидан уч ой олдин қирғоқларидан тошиб кетди, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Москва 24” телеканалига таяниб.

Шундай қилиб, Брянскда қирғоқнинг бир қисми сув остида қолди, Рязанда сув пристанни, Тверда эса кўприкни ювди. Воронежда сув тошқини туфайли Дон устидан ўтиш жойи ёпилди. Бундан ташқари, Курган ва Тюмень вилоятлари, шунингдек, Омск вилоятининг бир қисми хавф остида.
Оренбург вилоятининг Орск шаҳри яқинидаги Урал дарёсида сув сатҳи 24 соат ичида 13 см га кўтарилиб, 201 см га етди, деб хабар беради ТАСС.
- Урал - Орск дарёсида сув сатҳи 201 см (+13 см), Урал - Оренбург дарёсида 228 см (-2 см), Урал - Илек дарёсида 233 см (+1 см), Сакмара - Татарская Каргала дарёсида 215 см (-2 см) ни ташкил қилади, - дея хабар беради Вольга вилояти Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги бошқармаси.
Оренбург вилоятининг иккинчи йирик шаҳри Орск 2024 йил баҳорги тошқиндан энг кўп зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ФВВ сув тошқинларига қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эдик.