Россиянинг Камчаткасида вулқон отила бошлади

ASTANA. Kazinform – Евроосиёдаги энг баланд деб ҳисобланган Ключевская вулқони отишни бошлади, дея хабар беради Kazinform.
None

Бу ҳақда Россия ТАSS агентлигига Камчатка вулқон отилиши мониторинги гуруҳи (KVERT) раҳбари, Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ бўлими Вулқон ва сейсмология институти илмий ходими Ольга Гирина маълум қилди.

«Нафақат вулқоннинг чақнаши, балки стромболия типидаги энг юқори портлаш ҳам қайд этилди. Ҳозирча бундай отилишлар ҳеч ким учун хавфли эмас: одамлар учун ҳам, авиация учун ҳам», – деди Ольга Гирина.

Ключевская материкдаги энг фаол вулқон бўлиб, унинг баландлиги 4750 м. Вулқоннинг охирги отилиши 2020 йил октабрда бўлган. Энг яқин аҳоли пункти – Усть-Камчатский тумани, Ключи қишлоғи – кратердан 30 км узоқликда жойлашган.

Сўнгги хабарлар