Россиянинг 6 вилоятидан этник қозоқ болалари Ақтўбедаги ёзги оромгоҳга келади
Ақтўбе шаҳрида болаларнинг ёзги таътилини ташкил этиш бир неча йўналишда амалга оширилмоқда. Шаҳар ташқарисида, мактаб ёнида чодир лагери ташкил этилади. Кам таъминланган, манзилли ижтимоий ёрдам олувчи, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга алоҳида эътибор қаратилади.
«Ёзда ўқувчиларнинг 90 фоизи дам олиш ва соғломлаштириш машғулотларига жалб этилади. Махсус тоифадаги болалар учун бюджетдан маблағ ажратилди. Улар учун 320 миллион тенге ажратилди», – деди вилоят таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нургул Бертилеуова.
Ақтўбеда нафақат вилоят ўқувчилари, балки қўшни Россияда истиқомат қилувчи қозоқ болалари ҳам дам олади.
«Алоҳида таълимга муҳтож болалар учун «Қуёшли» оромгоҳида июнь-август ойларида 312 нафар бола дам олади. Шунингдек, Бола йили доирасида ушбу «Қуёшли» оромгоҳ негизида халқаро тил оромгоҳи ташкил этишни режалаштирганмиз. Оромгоҳда Россия Федерациясида истиқомат қилувчи этник қозоқ оилалари фарзандлари қатнашади. Оромгоҳ дастурига қозоқ тилидан дарслар ҳамда Қобда ва Ойил туманларига бир кунлик экскурсия киритилган. Режага кўра, Россиянинг 6 та ҳудудидан 30 нафар бола келади. Улар: Алтай Республикаси, Москва, Оренбург, Самара, Саратов, Челябинск», - деди Нургул Бертилеуова.
Туристик саёҳатига 12 мингга яқин бола жалб этилади. Режага кўра, 9 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар вилоят ва республикамизнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилади.
Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова