13:15, 03 Март 2022 | GMT +5
Россиялик спортчилар Паралимпия ўйинларида иштирок этади
NUR-SULTAN. Kazinform - Украинага қарши урушда Россия ва Белоруснинг роли туфайли ҳар икки давлат спортчилари Қишки Паралимпия ўйинларида нейтрал позицияда қатнашади. Бу ҳақда Халқаро Паралимпия қўмитаси (ХПҚ) маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

«Россия Паралимпия қўмитаси ва Беларусь Миллий Паралимпия қўмитаси Пекиндаги Қишки ўйинларда нейтрал мақомда ва қуйидаги шартларда иштирок этади: барча спортчилар ХПҚ байроғи остида иштирок этадилар. Улар учун ХПҚ мадҳияси қўшилади. Спортчилар Паралимпия медаллари ҳисобига киритилмайди», - деди ХПҚ раҳбари Эндрю Парсонс матбуот анжуманида.
ХПҚ, шунингдек, навбатдан ташқари Бош Ассамблеяда Россия ва Беларусь Паралимпия қўмиталари аъзолиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Паралимпия ўйинлари Пекинда 4 март куни бошланади ва 10 кун давом этади. Биатлон, тоғ чанғиси, арава-кёрлинг, чанғи, сноуборд ва следж- хоккейи бўйича 78 та медаллар жамланмаси кураш олиб борилади.