Россиялик олимлар COVID-19 блокерини яратдилар

Россиялик олимлар беларуслик ҳамкасблари билан биргаликда коронавируснинг қайталанишини олдини олувчи махсус блокерларини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Каzinform агентлиги ТАSSга таяниб.

Разработан блокатор COVID-19
Фото: Петр Ковалёв/ТАSS

“Олтой давлат университети олимлари беларуслик ҳамкасблари билан биргаликда коронавирус блокерларининг янги синфини кашф қилишди. Коронавирусга қарши курашда энг кўп ўрганилган ва истиқболли мақсадлардан бири Mpro, 3CLpro деб номланган асосий протеаздир. Бу коронавирус циклида муҳим рол ўйнайди. Фермент фаоллигини блок қилиш вирус репликациясини блок қилишга олиб келади (ота-она ДНК молекуласи асосида иккита ДНК молекуласини яратиш жараёни)”, – деб хабар беришди университет олимлари.

Бу янгилик Беларусь Миллий Фанлар Академияси (Минск) Биоорганик кимё институти кимёгарларининг қизиқишини уйғотди. Улар Олтой давлат университети олимлари билан биргаликда SARS-CoV-2 ковалент бўлмаган ингибиторларининг янги синфини ишлаб чиқишни таклиф қилишди.

Сўнгги хабарлар