14:29, 02 Август 2023 | GMT +5
Россиялик олимлар Антарктидада тарвуз етиштирди
ASTANA. Kazinform - Антарктидадаги «Восток» станциясида – ер юзидаги энг совуқ жойда россиялик олимлар тарвуз етиштирди, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Бунинг учун махсус фитотехник мажмуа ишлаб чиқилди. Улар ўсимликлар учун қулай ҳарорат ва намликни яратишди. Тупроқ ўрнини босувчи, озуқавий эритмалар ва махсус танланган ёруғликдан фойдаланилди, уларнинг спектри қуёш нурига яқин.
103 кун давомида олтита ўсимликда саккизта пишган ва ширин мева етиштирилди. Энди олимлар «Восток» станциясида ўрмон меваларини етиштиришни режалаштирмоқда.