Россиялик фигурали учувчи Димаш Қудайберген қўшиғи билан алоҳида композиция ижро этди

SANKT PETERBURG. Кazinform - Россиялик фигурали учувчи, 2018 йилги Олимпиада ўйинларининг икки карра кумуш медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Евгения Медведева қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген ижросидаги «Your Love» номли қўшиғини ижро этди, дея хабар беради Kazinform Dimashnews.cоmга таяниб.
None
None

3 апрел куни Иля Авербухнинг «Музлик даври. Чемпионлар« муз шоуси бўлиб ўтди. Россиялик фигурали учувчи, 2018 йилги Олимпиада ўйинларининг икки карра кумуш медали совриндори Евгения Медведева дунёга машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайбергеннинг композициясини ижро этди.

Евгениянинг номери айниқса чиройли чиқди. Унинг майин ҳаракатлари мусиқага ҳамоҳангдир. Оқ муз устида пушти либосдаги фигурали учувчи Димаш қўшиғидаги ярадор юракка ўхшади.


Эслатиб ўтамиз, Димаш илк бор 2020 йил 8 март куни Москвада дизайнер Валентин Юдашкиннинг юбилей кечасида бастакор Игорь Крутойнинг Лара Фабиан шеърига ёзилган асарини ижро этган эди.


Сўнгги хабарлар