Россиялик актриса Анастасия Заворотнюк вафот этди
ASTANA. Kazinform - Россиялик кино ва театр актрисаси, телебошловчи Анастасия Заворотнюк 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақда санъаткорнинг яқинлари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"Азиз дўстлар! Бу вазиятни тушуниш ва тўғри сўзларни топиш жуда қийин. Узоқ давом этган оғир касаллик туфайли бизнинг Настянинг ҳаёти бугун тунда узулди. Унга чин дилдан яхшилик тилаб, яхши тилакларини билдирган, ўз сўзларини аямаган барчага чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Настя ҳар доим сизларнинг ёрдамингизни ҳис қилган ва қадрлаган. Хайрлашув жойи ва вақтини кечқурун эълон қиламиз”, - дейилади актрисанинг Instagram саҳифасида.
Анастасия Заворотнюк 1971 йил 3 апрелда Астрахан шаҳрида туғилган.
2019 йилдан бери у фильмларда роль ўйнашни тўхтатди ва мия саратони (глиобластома) билан курашди.