19:30, 11 Ноябрь 2021 | GMT +5
Россиядан Ўзбекистонга 5 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади
TASHKENT. Kazinform - Пандемия даврида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг юртига қайтишларида қулайлик яратиш мақсадида махсус рейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
Маълум қилинишича, «Волжский-Тошкент» йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 5 та махсус рейси ҳаракатланиши кўзда тутилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабар қилишича, мазкур поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26,29 ноябр кунлари соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги меҳнат мигрантларининг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкинлиги таъкидланмоқда.