Россиядан Қозоғистонга гуруч импорти бир йил ичида 4 баробар ошди

ASTANA. Kazinform - Россиядан Қозоғистонга олиб келинган гуруч ҳажми 2022 йилдаги 4,3 мингдан 202 йилда 17,5 минг тоннага ошган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Kazinform агентлиги мухбирининг сўровига жавобида маълум қилинган.

рис
Фото: pixabay.com

Шундай қилиб, Россия гуруч импорт қилинадиган мамлакатлар орасида етакчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда ўтган йили 4,8 минг тонна гуруч етказиб берган Ҳиндистон. Биринчи учликни 2,6 минг тонна гуруч билан Покистон эгаллади. Гуруч Қозоғистонга Қирғизистон, Ўзбекистон, Вьетнам ва Италиядан ҳам келтирилади. Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қайта ишланган гуруч ишлаб чиқариш 2022 йилда 213,4 минг тоннани, 2023 йилда эса 205,1 минг тоннани ташкил этди.

Сўнгги хабарлар