Россиядан газ жалб қилишнинг икки йўли бор – ҚР Энергетика вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Шимолий ва шарқий вилоятларга табиий газ етказиб бериш учун Россиядан иккита қувур ётқизилиши мумкин. Мажлисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида Энергетика вазири Болат Ақшолақов мазкур лойиҳалар имкониятлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Шимолий ва шарқий ҳудудларни газлаштиришнинг икки йўли мавжуд. Олдинги учрашувларда ҳам бу ҳақда кўп марта гапирганмиз. Бу ҳақда ОАВ вакилларининг саволига жавобан ҳам айтилди. Биринчи йўл - Россия Федерацияси ҳудуди орқали қувур ўтказиш. Бу масала Қозоғистон-Россия ишчи гуруҳи доирасида кўриб чиқилмоқда. Газ қувурининг энг самарали варианти аниқланди. Агар харитага қарасангиз, Семей, Ўскемен ва Павлодар вилоятларини Барнаул орқали газлаштириш мумкин. Қувурнинг узунлиги тахминан 1000 км ни ташкил этади», - деди вазир.

Шунингдек, Петропавл орқали пойтахтга газ қувурини ўтказиш лойиҳаси якунланаётган кўринади.

«Иккинчи йўл – Россия ҳудудидаги Ишимдан қувур линияси қурилиш. Петропавл-Кокшетау-Нур-Султанни боғловчи қувур узунлиги 146 километрни ташкил қилади. Биз ҳозир ҳисоблаймиз. Россия зарур миқдорда газ етказиб беришга тайёрлиги ҳақида келишувга эга. Энди биз истеъмол миқдорини тўғри ҳисоблашимиз керак. Шунингдек, газ қувурининг самарали ҳисоб-китобини амалга ошириш зарур», — деди Энергетика вазири.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги Россиядан газ етказиш учун чегара ҳудудлари эҳтиёжларини ўрганаётганини маълум қилганди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар