Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 10 ноябрь куни эрталаб соат 04:00 ларда Пенза вилоятидаги М-5 федерал трассанинг 738 км да Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси.

ДТП
Коллаж: Kazinform; DALL-E

Уч киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси, икки нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда.

Шунингдек, 2 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан Пенза вилояти Кузнеск туманлараро шифохонаси жойлаштирилган.

“Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Жабрланган фуқароларимизга тез орада соғайиб кетишини тилаб қоламиз. Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси назоратига олиниб, тегишли мувофиқлаштириш ишларни бўйича жойига чиққан ҳолда ташкиллаштирилмоқда.

Маҳаллий масъул ваколатли органлар билан ҳалок бўлганларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш, шунингдек, жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатилишини Бош консулхона ўз назоратига олган", – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар