Россияда йўловчи автобуси портлаши оқибатида жароҳатланганлар сони 18 кишига етди

None
None
MOSKVA. TASS - Kazinform - Россиянинг Воронеж шаҳрида йўловчи автобусида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 18 киши тан жароҳати олган, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Уч нафар жабрланувчининг аҳволи оғир. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, портлаш оқибатида оёғини йўқотган аёл вафот этган.

Жабрланганлар орасида болалар йўқ.

Воқеа содир бўлган пайтда автобусда 35 киши бўлган. Портлаш сабаблари ва тафсилотлари аниқланмоқда.

Унинг бир нечта версиялари кўриб чиқилмоқда. Губернатор ўринбосари Виталий Шабалатовнинг сўзларига кўра, улардан бири газ баллонининг портлаши бўлиши мумкин.


Сўнгги хабарлар
telegram